Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойда H10N3 парранда гриппи билан касалланиш аниқланди

Хитойда H10N3 парранда гриппи билан касалланиш аниқланди

Хитойнинг Цзянсу провинциясида H10N3 парранда гриппи вирусига чалинган илк бемор аниқланди. Бу ҳақда Хитой Соғлиқни сақлаш давлат қўмитасининг баёнотига асосланиб РИА Новости хабар қилди.

Касаллик юктирган бемор Цзянсу провинциясида яшовчи 41 ёшли эркакдир. 23 апрелда унинг иситмаси кўтарилган ва яна қўшимча бошқа аломатлар пайдо бўла бошлаган Шу куни беморнинг аҳволи ёмонлашгани сабабли у маҳаллий касалхонага ётқизилган. Хитой Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази 28 май куни бемордан олинган намуналарни таҳлиллаш ишларини амалга оширди ва H10N3 вируси аниқланган.

Вирус геномини тўлиқ таҳлил қилиш унинг парранда гриппи эканлиги ва одамларга «самарали» юқиш қобилиятига эга эмаслигини кўрсатган.

Бемор билан яқин алоқада бўлган шахслар тиббий назоратга олинган, уларда касаллик билан боғлиқ аломатлар топилмаган. Ҳозирда беморнинг аҳволи барқарорлашган, яқин орада унга жавоб беришлари мумкин.

Қайд этилишича, бу вирус қушлар орасида паст патоген ҳисобланиб, дунёда илгари инсондан инсонга юқадиган ҳолатлари бўлмаган. Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу ҳолат «тасодифан вирусни қушдан одамга юқиши» ва «кенг миқёсда тарқалиш хавфи паст».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг