Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖССТ дунёни янги хатардан огоҳлантирмоқда

ЖССТ дунёни янги хатардан огоҳлантирмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эпидемиологи Ричард Пибоди дунёда парранда гриппи (H5N1) пандемияси бошланиши хавфидан огоҳлантирди.

Чунки мазкур вирус тез мутацияга учраб, нафақат қанотли жонзотлар, балки бемор инсонлардан ҳам юқиш ҳамда кенг тарқалиш хусусиятига эга. Энг ёмони, у одамлар ўлимига сабаб бўлиши мумкин.

«Шу боис янги пандемияга тайёр туришимиз керак. Ҳозир илмий ҳамжамият вирусларни кузатмоқда ва агар зарурат туғилса, махсус вакциналар ишлаб чиқарилади» — дейди эксперт.

Эпидемиологнинг қайд этишича, одамлар инфекциядан зарарланган ва ҳалок бўлган ҳайвонларга яқинлашмасликлари зарур.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг