Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойда гиёҳванд моддалар билан шуғулланган хориж фуқароси ўлим жазосига ҳукм қилинди

Хитойда гиёҳванд моддалар билан шуғулланган хориж фуқароси ўлим жазосига ҳукм қилинди

Фото: «News.yahoo.com»

Хитой жанубидаги Гуандун провинцияси Фошань шаҳридаги ўрта халқ суди гиёҳванд моддаларни ишлаб чиқаргани ҳамда ташигани учун Канада фуқароси Е Цзяньхуэйни қатл этишга қарор қилди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берган.

Бир кун аввал Гуанчжоу шаҳрида гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаргани учун яна бир канадалик Сюй Вэйхун олий жазога маҳкум қилинганди. Бундан ташқари, ХХР фуқароси Вэнь Гуаньсюн умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Хитой қонунчилигига кўра, ҳатто, 50 граммдан ортиқ героин ишлаб чиқарганлик ва савдо қилганлик учун ҳам ўлим жазоси тайинланиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг