Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойда болаларнинг телефон ва интернетдан фойдаланиши чекланиши мумкин

Хитойда болаларнинг телефон ва интернетдан фойдаланиши чекланиши мумкин

Хитойнинг Кибермакон бошқармаси вояга етмаганлар учун мобил қурилмалар ва интернетдан фойдаланиш бўйича янги қоидалар лойиҳасини тақдим этди. Агар қонун лойиҳаси қабул қилинса, ўсмирлар кунига кўпи билан 2 соат смартфондан фойдаланиш билан чекланади, дея хабар бермоқда «Rozetked» портали Хитой департаменти ҳужжатига таяниб.

Лойиҳага кўра, 8 ёшгача бўлган болалар кунига 40 дақиқагача, 8-11 ёшгача бўлганлар кунига 1 соат, 16-17 ёшдаги ўсмирлар эса 2 соатгача телефондан фойдаланишига рухсат этилади.

Шунингдек, 18 ёшга тўлмаганларга соат 22:00 дан 06:00 гача мобил интернетдан фойдаланиш тақиқланади. Таълим дастурлари, шахсий хавфсизлик хизматлари, фавқулодда қўнғироқлар ва сертификатланган ақлий ва жисмоний ривожланиш дастурлари бундан мустасно.

Лойиҳа Хитойнинг онлайн ўйинларнинг болалар ва ўсмирларга таъсирини чеклаш сиёсатининг давоми ҳисобланади. Расмийлар бу лойиҳани 2023 йил сентябригача муҳокама қилади.

Маълумот учун, 2021 йилда Хитой вояга етмаган болалар ўйин платформаларидан фақатгина жума ва дам олиш кунлари 20:00 дан 21:00 гача фойдаланиши мумкинлиги ҳақидаги қоидани жорий қилган эди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг