Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойда боғча тарбиячиси қатл этилди

Хитойда боғча тарбиячиси қатл этилди

Хитойда ўз ҳамкасбидан қасос олмоқчи бўлиб, 25 нафар болани заҳарлаган боғча тарбиячисига нисбатан ўлим жазоси жорий этилди. У 13 июл куни қатл этилди, деб ёзади The Paper.

2019 йил март ойида Цзяоцзо шаҳридаги болалар боғчасида оммавий овқатдан заҳарланиш содир бўлди. Полиция тарбиясчи Ван Юннинг боғча болалари бўтқасига натрий нитрит қўшганини аниқлади. Заҳарланган болалардан бири 10 ойлик даволанишдан кейин вафот этди.

Жиноятга тарбиячининг болалар боғчасидаги ҳамкасби билан келишмовчилиги сабаб бўлган.

Ванг Юн биринчи инстанция суди томонидан ўлимга ҳукм қилинди. Кейинчалик, Хитой Халқ Республикаси Олий халқ суди ҳукмни ўз кучида қолдирди.

Оммавий заҳарланишдан кейин болалар боғчаси ёпилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг