Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойда аянчли автоҳалокат: ўттизга яқин киши ўлгани айтилмоқда

Хитойда аянчли автоҳалокат: ўттизга яқин киши ўлгани айтилмоқда

Хитой жанубидаги Гуйчжоу провинциясида автобус ҳалокатида 27 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ABC News хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, 18 сентябр, якшанба куни эрта тонгда ичида 47 киши бўлган йўловчи автобуси ағдарилиб кетган. Ҳодиса Гуйчжоу провинциясидаги Цяннан-Буй Миао автоном округидаги трассада содир бўлди.

«ЙТҲ оқибатида 27 киши ҳалок бўлди, яна 20 киши жароҳат олди ва уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда», — дея қўшимча қилинади расмий маълумотда.

Ҳодиса сабаблари ҳозирча номаълум, тергов ишлари бошланган. Қўшимча тафсилотлар тақдим этилиши маълум қилинган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг