Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойда 26 қаватли осмонўпар бино ёниб кетди

Хитойда 26 қаватли осмонўпар бино ёниб кетди

Хитойнинг Шицзячжуан шаҳрида жойлашган, баландлиги 110 метрдан ошиқ бўлган бино 9 март куни эрталаб, биринчи қаватда юз берган портлашдан сўнг ёниб кетди. Бир соат ўтгач, олов бутун осмонўпар бино бўйлаб тарқалган. Бу ҳақда Smotrim нашри CCTVга асосланиб хабар қилди.

CCTV маълумотларига кўра, ёнғинда ҳеч ким жабрланмаган - барча одамлар ўз вақтида эвакуация қилинган.

Ҳозирга келиб ёнғин бартараф этилган. Ижтимоий тармоқларда ўз таассуротларини баҳам кўрган гувоҳларнинг сўзларига кўра, бинонинг ички қисми деярли бутунлай ёниб кетган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг