Хитойда 14 киши куйдиргига чалинди
Хитойнинг Россия билан чегарадош Хэйлунцзян провинциясида 14 киши Сибир ярасига (куйдирги) чалингани маълум бўлди, дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги.
Сибир куйдиргиси Хуанань шаҳридаги бир фермернинг қўйи орқали тарқалган, дея тахмин қилиняпти.
«Еттинчи август куни провинциянинг бир нечта ҳудудида Сибир ярасига чалинган кишилар аниқланди. Бу сафар куйдиргининг тери шакли пайдо бўлибди», – дейилади провинциянинг соғлиқни сақлаш бошқармаси тарқатган хабарда.
Кеча маҳаллий вақт билан соат 18:00 даги ҳолатга кўра, бундай касалликка 14 киши чалингани аниқланди.
«Ўн тўрт нафар бемордан бири шифохонадан чиққан. 10 киши Ҳарбин шаҳрида, икки киши Цзямусы, бир киши эса Цзиси шаҳри шифохоналарида даволаняпти», – дейилади хабарда.
Ҳукумат эпидемия тарқалишининг олдини олиш бўйича тезкор чоралар кўряпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter