Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой Японияга кескин норозилик билдирди

Хитой Японияга кескин норозилик билдирди

Япония ташқи ишлар вазири Ёко Камикава Тайваннинг сайланган янги раҳбари Лай Циндэнинг сайловдаги ғалабаси билан табриклади.

Натижада Хитой Япония ТИВ раҳбарининг бу ҳаракати сабаб кескин норозилик билдирди. Бу ҳақда Хитойнинг Япониядаги элчихонаси маълум қилган.

Дипломатик миссия Япония томонининг баёнотини ХХР ички сиёсатига жиддий аралашув, шунингдек, «ягона Хитой» тамойилининг бузилиши деб атади.

«Хитой бундай ҳаракат сабаб кескин норозилик билдиради», — дейилади Хитой Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Пекин «Тайван бўғозидаги хавфли урушнинг қўзғатувчиси» деб атаган ҳукмрон партия номзоди Лай Циндэ Тайвандаги президентлик сайловларида ғалаба қозонди.

Лай Циндэ 41 фоизга яқин овоз тўплади (Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, сайлов бюллетенларининг 80 фоизини қайта ишлагандан кейин). Унинг асосий рақиби, қарийб 33 фоиз овоз олган Хоу Юи мағлубиятини тан олди, дея хабар беради Focus Taiwan. Учинчи номзод, Тайван халқ партияси раҳбари Ке Венже 26 фоизга яқин овоз олди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг