Хитой ва Тайван бирлашади — ТИВ расмий вакили
ХХР ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Чжао Лицзян брифингда баёнот беришича, материк Хитойи ҳамда Тайван бирлашади.
«Хитой албатта ягоналашади. Пекин тинчлик йўли билан бирлашиш учун бор имкониятни ишга солади», — таъкидлади дипломат.
Яқинда Тайван (Хитой Республикаси)га АҚШнинг олти нафар конгрессмени ташриф буюрганди. Улар орасида Сенатнинг халқаро муносабатлар қўмитаси раиси Боб Менендес ва сенатор Линдси Грэм ҳам бўлган. Таъкидланишича, ташриф аввалдан эълон қилинмаган эди.
ХХР ТИВ Вашингтон Тайван билан барча расмий алоқаларини узиши шартлигини таъкидлади. Чжао Лицзяннинг айтишича, АҚШнинг хатти-ҳаракатлари «ягона Хитой» тамойилига ҳамда учта икки томонлама коммюнике қоидаларига зиддир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter