Хитой самолётлари яна Тайван осмонида кўриниш берди
Тайван мудофаа вазирлиги якшанба куни Хитой армиясининг 22 самолёти ва тўртта кемаси оролга яқинлашганини маълум қилди.
Қайд этилишича, иккита J-11 қирувчиси, иккита J-16 қирувчиси, BZK-005 ва Ch-4 учувчисиз учоқлари, Y-8 ва Y-9 кўп мақсадли транспорт самолётлари Тайван бўғозида ўрта чизиқни кесиб ўтган. Улар оролнинг ҳаво мудофаасини аниқлаш зонасида жойлашган.
Бунга жавобан Тайван вазиятни кузатиш учун ҳаво патрулини юборди. Шунингдек, радио огоҳлантиришлар берилди, зенит-ракета тизимлари жойлаштирилди.
Қайд этиш жоиз, Тайван бўғозидаги можаронинг авж олиши август ойи бошида АҚШ палатаси спикери Ненси Пелосининг оролга сафари фонида бошланди. Тайван ҳукумати ҳанузгача ХХР ҳарбийлари ўрта чизиқни бузаётгани ҳақида хабар бермоқда, лекин Хитой оролни ўз ҳудуди деб билади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter