Хитой Қозоғистоннинг асосий савдо-иқтисодий шеригига айланди
Жорий йилнинг июнь ойи бошида Хитойнинг Қозоғистон ташқи савдосидаги улуши 19,2 фоизга етди ва биринчи марта Қозоғистон-Россия савдоси кўрсаткичларидан ошиб кетди. Бу ҳақда «Inbusiness.kz» ҳисоботида келтирилади.
Ҳозирда Қозоғистон билан ташқи савдо операцияларида Россиянинг улуши мос равишда 18,8% ни ташкил этмоқда, 2022 йилда Қозоғистоннинг Европа Иттифоқи мамлакатлари ва Хитойга экспорти деярли 40 фоизга ўсган.
Ўтган йилдан бошлаб Қозоғистоннинг Хитой билан савдо ҳажми кенгайишни бошлади. 2022 йилда Россия билан савдо айланма 1,5 миллиард долларни ташкил қилган бўлса, Хитой билан 6,2 миллиард долларни ташкил этган.
Жорий йилнинг январ-май ойларида Қозоғистоннинг Хитой билан товар айирбошлаш ҳажми 10,7 миллиард долларни ташкил этди. Таққослаш учун, ўтган йилнинг шу даврида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 8,8 миллиард долларни ташкил этган.
Хитой маълумотларига кўра, ўтган йили Қозоғистон билан ташқи савдо номинал ҳисобда 7 миллиард долларга ошиб, 31,2 миллиард долларни ташкил қилган.
Маълумот ўрнида, Россия Федерацияси Қозоғистон учун ўнлаб йиллар давомида асосий савдо шериги бўлиб келган эди. Бироқ Россия-Украина ҳарбий можароси, санкциялар ва янги геосиёсий воқеликлар мувозанатни ўзгартирди..
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter