Хитой қашшоқликни енгди
«Қашшоқликка қарши курашаётган Хитой узил-кесил ғалаба қозонди: сўнгги 8 йилда деярли 100 миллион киши бу ботқоқдан чиқариб олинди» — ХХР раиси Си Цзиньпин айни масалада ўтказилган йиғилишда шу рақамларни келтирди.
Раисга кўра, қишлоқларда яшовчи 98,99 миллион аҳоли сўнгги 8 йилда қашшоқлар сафидан чиқарилган, камбағал туманлар рўйхатини 832 уезд ва 128 мингта қишлоқ тарк этган.
Камбағалликка қарши курашиш сиёсати бошланган 1970-йилларнинг охирларидан бери қишлоқларда яшовчи 770 миллион фуқаро қамбағаллар сафини тарк этган.
«Хитой бу даврда глобал қашшоқликка қарши курашишда эришилган натижаларнинг 70 фоизини таъминлади. Хитойнинг ушбу мўъжизаси ҳам тарихда қолади», — деди Си Цзиньпин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter