Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой қашшоқликка қарши курашиш учун 2020 йилга 16,2 млрд доллар ажратди

Хитой қашшоқликка қарши курашиш учун 2020 йилга 16,2 млрд доллар ажратди

Фото: «Youtube.com»

Хитой марказий ҳукумати 2020 йилда мамлакатда қашшоқликка қарши курашиш учун 113,6 млрд юан (16,2 млрд доллар) пул маблағини ажратди, дея маълум қилди ХХР Молия вазирлиги. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлигига таяниб «Regnum» хабар берди.

Бу пуллар провинция даражасидаги 28 та ҳудудга сарфланади. У 2019 йилги умумий кўмак ҳажмининг 90 фоизини ташкил этади. Қарийб 14,4 млрд юан қашшоқликдан ниҳоятда қийналаётган ҳудудларни қўллаб-қувватлашга ажратилади. Тибет Синьцзян ва Сичуань, Юньнань ва Ганьсу провинцияларининг айрим жойлари шулар жумласидан.

Эслатиб ўтамиз, Хитой 2020 йилда барча жабҳаларда аҳолининг барқарор фаровонлигига эришган мамлакатга айланишни режалаштирмоқда. Бунинг учун ўтакетган қашшоқликни енгишига тўғри келади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг