Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой ҳарбий кемалари бир пайтнинг ўзида уч денгизда машқ ўтказди

Хитой ҳарбий кемалари бир пайтнинг ўзида уч денгизда машқ ўтказди

Хитойга қарашли 052D тоифасига мансуб эсминец.

Фото: EPA/UPG

ХХР ҳарбий-денгиз флоти бир пайтнинг ўзида Шарқий Хитой, Жанубий Хитой ва Сариқ денгизда машқлар ўтказди. Бу ҳақда бугун, 11 февраль куни «South China Morning Post» хабар берди.

Шарқий Хитой денгизида Шарқий қўмондонликнинг учта эсминеци (душман сувости кемалари, учиш қурилмалари, жумаладан, ракеталар ва кемаларига қарши кўп мақсадли ҳарбий кема), жумладан, янги — 052D тоифасига мансуб кема манёвр ва ҳавога қарши мудофаа кўникмаларини оширган.

Жанубий Хитой денгизида «Weishanhu» таъминот кемаси ва «Youai» госпитал кемаси жанговар шароитда қутқарув-қидирув амалиётлари ва ёнилғи олиш ҳамда ўқ отиш бўйича машқлар ўтказди.

Сариқ денгизда Шимолий қўмондонлик кемалари қутқарув амалиётлари бўйича кенг кўламли машқлар олиб борди.

Нашр бу машқлар АҚШ ва Япония Тайван шарқида ҳамкорликда ўтказган «Noble Fusion 2022» беш кунлик ўқувлардан икки кун сўнг амалга оширилганига эътибор қаратди. Америка-япон ҳарбий машқларида АҚШнинг «Abraham Lincoln» авиаташувчиси, қарийб 15 минг америкалик денгизчи ва денгиз пиёдаси, Япониянинг минг нафар ҳарбий хизматчиси қатнашганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг