Хитой армияси янги ракетасини синовдан ўтказди
Хитой марказий телевидениеси Халқ-озодлик армиясининг ракета қўшинлари машғулотларидан лавҳа намойиш этди. Унда янги турдаги ракета синовлари кўрсатилган.
Ҳарбий ўқувлар яқинда мамлакат шимоли-ғарбида бўлиб ўтган. Қийин табиат шароитлари ва мураккаб электромагнит халақитларига қарамай, биринчи ноядровий бригада янги жанговар каллаклар ўрнатилган ракеталарни муваффақиятли учирган. Ҳар икки ракета юзлаб километр масофадаги нишонга аниқ бориб теккани, шартли рақибнинг мудофаа тизими асосий алоқа боғламаларини самарали йўқ қилгани айтилмоқда.
Таъкидланишича, ушбу синовлардан кейин Хитой армияси ракета қўшинлари тизими ҳужумкорлик ва мудофаа даражаси ошган.
Репортажда ракеталарнинг номлари ва техник хусусиятлари ҳақида маълумот берилмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter