Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Хайр, миллиардлар!»: дунёнинг бойлари бир ҳафтада $444 млрд. йўқотди

«Хайр, миллиардлар!»: дунёнинг бойлари бир ҳафтада $444 млрд. йўқотди

Фото: «Pixabay»

Энг бой инсонлар бир кунда $139 млрд. йўқотгани ҳақида хабар бергандик. «Bloomberg»нинг навбатдаги хабарига кўра, ҳафта давомида ана шу 500 нафар энг бой инсон жами 444 миллиард доллар зарар кўрди.

Хитойдан тарқаган коронавирус глобал миқёсда иқтисодий тангликни келтириб чиқармоқда, хусусан, фонд бозорларидаги қулаш ҳам шунинг оқибати.

Молиявий таҳлиллар кимлар энг кўп йўқотишга учраганини кўрсатди, булар: Жефф Безос («Amazon»), Билл Гейтс («Microsoft») ва Бернар Арно («LouisVuittonMoetHennessy»). Булар биргаликда 30 млрд. доллар йўқотди, энг катта зарар Безосда — 12 млрд. доллар.

Элон Маск («Tesla») ҳам коронавирусдан азият чекди — унинг бойлиги бир ҳафтада 9 миллиардга камайди.

Ҳафтанинг энг омадсиз миллиардерлари (топ-10)

Манба: «Bloomberg»

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг