Хавф остида бўлган қирол ва қиролича коронавирусга қарши эмланди
Норвегия қироли Харальд В ва қиролича Соня SARS-CoV-2 коронавирусига қарши вакцинанинг биринчи дозасини қабул қилишди. Бу ҳақда қирол саройи пресс-релизига асосланиб «Klartale» хабар бермоқда.
Таъкидланишича, «Pfizer» фирмасининг вакцинаси ишлатилган. Эмлаш самарали бўлиши учун монархлар уч ҳафтадан сўнг иккинчи инъекцияни қабул қилишади. Улар билан бирга малика Aстрид ҳам вакцинация қилинган. У 88 ёшда, қирол ва қиролича 83 ёшда. Шундай экан, уларнинг учаласи ҳам хавф остида.
Қиролнинг таъкидлашича, коронавирус инфекцияси унга хавф солиши амримаҳол, чунки у кўп вақтини ёлғиз ўтказади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter