Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Винницадаги даҳшат» — Ракеталар зарбидан ўнлаб киши ҳалок бўлди, улар орасида она ва бола ҳам бор (фото)

«Винницадаги даҳшат» — Ракеталар зарбидан ўнлаб киши ҳалок бўлди, улар орасида она ва бола ҳам бор (фото)

Бугун, 14 июль куни тушлик вақтида, Украина марказидаги Винница шаҳрига ракета ҳужуми уюштирилган.

Прокуратура хабарига кўра, ҳозирга қадар 17 кишининг жасади топилган, 25 киши жароҳатланган. Қутқарув ишлари давом этмоқда.

Ҳалок бўлганлар орасида она ва бола ҳам бор, деди Украина президенти девони раҳбари ўринбосари Кирилл Тимошенко.

Украина полициясига кўра, Россиянинг учта ракетаси офицерлар уйи ва яқин атрофдаги биноларга келиб тушган. Зарба кучидан туғруқхона ҳам зарар кўргани айтилмоқда.

«Страна.ua» хабарига кўра, ракеталар Офицерлар уйи, «Юбилейний» биноси ва Украина ҳарбий-ҳаво кучлари ёдгорлиги жойлашган ҳудудга келиб тушган. Яна тўртта ракета Винница вилояти устида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимида уриб туширилган.

Украина президенти Владимир Зеленский Винницадаги воқеани теракт деб атади.

Россиянинг ҳарбий операцияларини ёритиб борувчи телеграм канали ушбу ҳудудга Россия томонидан ракета зарбалари берилганини тасдиқлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг