Венесуэладаги конда ноқонуний ишчилар қолиб кетди
Венесуэлада кон вайроналари остидан уч кишининг мурдаси олиб чиқилди. Норасмий маълумотларга кўра, 50 метр чуқурликда ўнлаб одамлар қолиб кетган бўлиши мумкин.
«Боливар штати қутқарувчилари ва ўт ўчирувчилари вайроналар остидан 21 ва 23 ёшлардаги уч нафар йигитнинг мурдасини олиб чиқишга муваффақ бўлишди», — деб ёзади «РИА Новости».
Душанба куни кечаси ташландиқ олтин конида юз берган ҳалокат ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларда энди тарқала бошлади. «Mibiturven»га тегишли Исидора кони ҳозир ёпиб қўйилган. Бироқ маҳаллий кончилар жамоаси ноқонуний ишлашда давом этган.
Турли ОАВ маълумотларига кўра, 50 метр чуқурликда тоғ жинслари остида 20 тадан 35 тагача одам қолиб кетган бўлиши мумкин. Венесуэла ҳукумати жабрланган кончилар сони бўйича расмий ахборот бергани йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter