Венецияда ҳалокат: қурбонлар кўп, баъзилари тириклайин ёниб кетган
Венециянинг Местре шаҳрида ичида йўловчилари бўлган автобус йўл ўтказгичдан қулаб тушди. Камида 21 киши ҳалок бўлди, 12 киши жароҳатланди, бедарак йўқолганлар бор.
Маҳаллий префектуранинг қайд этишича, автобус темир йўл вокзали яқинида 10 метр баландликдан электр симларига қулаган ва ёниб кетган.
Messaggero газетасининг ёзишича, 20 киши, жумладан, икки бола ҳалок бўлган, яна ўнлаб одамлар жароҳатланган.
Аввалига автобус панжарани бузиб ўтиб, 10 метр баландликдан электр узатиш линиясига тегиб, ерга урилган ва бир зумда ёниб кетган. Автобус метанда юрганлиги сабабли, баъзи одамлар тириклайин ёниб кетишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter