Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Британлар вегетариан мушуклари учун жазога тортилишлари мумкин

Британлар вегетариан мушуклари учун жазога тортилишлари мумкин

Фото: «animalwelfare.ru»

Британиялик жониворлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчилар мамлакатда мушуклар учун вегетарианча емишли консервалар кўпаяётганидан ташвишда. Бундай емишлар таркибида жониворлар оқсили йўқ. Унинг ўрнига ишлаб чиқарувчилар протеин, жўҳори, дон ва синтетик етиштирилган аминокислоталар қўшишади.

Қиролликнинг ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти ходимлари ўз ватандошларига мушуклар ёввойи жониворлар ва уларга гўшт ўта зарур эканини эслатиб қўйишмоқчи. Уларнинг фикрича, гўшт тановул қилмаслик мушукларнинг тана вазни ва соғлиғига жиддий салбий таъсир кўрсатади. Бу учун эса Британияда ҳайвоннинг эгасини жавобгарликка тортиш мумкин.

Ҳимоячиларнинг фикрига кўра, вегетарианча парҳез жониворни қийноққа солиш саналади. Агар итлар бу ҳолатда одатдагидек яшашда давом этсалар, мушуклар бундай яшай олмайдилар, дейилади ташкилот сайтида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг