Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тушунарсиз касаллик» сабабли коронавирус вакцинаси синовлари тўхтатилди

«Тушунарсиз касаллик» сабабли коронавирус вакцинаси синовлари тўхтатилди

Фото: «Global Look Press»

Johnson & Johnson компанияси «тушунарсиз касаллик» сабабли COVID-19 вакцинаси синовларини тўхтатди. Эндиликда беморнинг аҳволи мустақил тиббиёт мутахассислари қўмитаси томонидан ўрганилмоқда.

Johnson & Johnson компанияси вакцинанинг янги дозаларини синовларнинг барча босқичларида, шу жумладан, учинчи босқичда қўллашни тўхтатди, дея компания баёнотини келтирди ТАСС.

Бунга кўнгиллилардан бирининг «тушунарсиз касаллиги» сабаб бўлган. Компания беморда қандай аломатлар борлигига аниқлик киритмаган.

Қайд этилишича, эмлаш натижасида касал бўлиб қолгани тахмин қилинаётган кўнгиллининг аҳволини DSMB мустақил қўмитаси мутахассислари ўргана бошлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг