Баҳрайн дунёда биринчи бўлиб «Johnson&Johnson» вакцинасидан фойдаланишга рухсат берди
Баҳрайн ҳукумати АҚШнинг «Johnson&Johnson» компанияси COVID-19га қарши ишлаб чиққан бир дозали вакцина ўз мамлакатида қўлланишига кеча, 25 февраль рухсат берди ва ушбу компания вакцинаси рўйхатга олинган биринчи давлатга айланди. Бу ҳақда «Associated Press» агентлиги хабар берди.
Назорат идоралари баёнотига кўра, ушбу вакцина «COVID-19 билан жиддий зарарланишдан кучли ҳимояга эга». Экспертлар компания тақдим этган барча ҳужжатлар ҳамда клиник синовлар натижалари билан танишиб, шундай хулоса беришди.
Ҳукумат расмийларига кўра, «Johnson&Johnson» вакцинаси билан, биринчи навбатда, аҳолининг энг заиф қатламлари: кексалар ва сурункали хасталиги бор инсонлар эмланади.
Эслатиб ўтамиз, Баҳрайн бунгача «Pfizer-BioNTech» (АҚШ-Германия), «AstraZeneca» (Буюк Британия-Швеция), «Sinopharm» (Хитой) ва «Спутник V» (Россия) вакциналарига рухсат берганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter