«Johnson & Johnson» бренди терини оқартирувчи косметик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни тўхтатди
АҚШнинг нуфузли «Johnson & Johnson» шахсий гигиена ва косметика маҳсулотлари компанияси терини оқартирувчи кремлар ишлаб чиқаришни тўхтатишини маълум қилди.
«Қора нуқталарни йўқ қилишга қаратилган маҳсулотларимиз номлари ҳамда «Neutrogena» ва «Clean & Clear» туркумларидаги тавсифлар ёрқин ва оқ тери терининг табиий рангидан яхшироқ деган таассурот қолдиришини охирги ҳафталардаги мунозаралар кўрсатди. Бироқ «Johnson & Johnson» асло бундай фикрда бўлмаган, маҳсулотларимиз аввало терини соғломлаштиришга қаратилган», — дейилади компания баёнотида.
Компания қўшимча қилдики, номлар ва тавсифлар ўзгартирилгани, ҳатто айримларини чиқариш батамом тўхтатилгани билан дўконларда қанчадир муддат эски талқиндаги маҳсулотларни учратиш мумкин бўлади.
Аввалги хабарларимизда эскимосларни хафа қилмаслик учун АҚШда эскимо музаймоқлари номи ўзгартирилганини ёзгандик.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter