Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

“Вагнер” Киевга ҳужумини Беларус ҳудудидан бошлаши мумкин – британиялик генерал

“Вагнер” Киевга ҳужумини Беларус ҳудудидан бошлаши мумкин – британиялик генерал

Британиялик генерал Лорд Даннатнинг сўзларига кўра, агар Пригожин қўлида катта жанговар куч тўплаган бўлса, у яна хавф туғдириши мумкин.

“Унинг Беларусга кетгани баъзи хавотирларни уйғотади. Агар Пригожин атрофида жанговар кучларни сақлаб қолган бўлса, у яна Киевга энг яқин бўлган Украина қанотига хавф туғдиради”, – дейди у Sky News нашрига. 

Унинг фикрича, Украинага қарши урушларда Россия яна “Вагнер” ёлланма аскарларидан фойдаланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Вагнер” хусусий ҳарбий ширкати жангчиларининг Москвага ҳаракати Беларус президенти Александр Лукашенко ва Евгений Пригожин ўртасидаги музокаралардан сўнг тўхтатилган эди.

Айни пайтда Пригожиннинг матбуот хизмати унинг ҳали алоқага чиқмаслигини маълум қилган.

У охирги марта Ростовдан кетганида кўриниш берган, ҳозир қаерда эканлиги номаълум.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг