Бразилияда итлар сёрфинг бўйича чемпионатда иштирок этишди (видео)

Бразилияда итлар учун сёрфинг бўйича чемпионат ўтказилди. 26 та ҳаваскор сёрфингчилар жамоаси ва уларнинг тўрт оёқли дўстлари тўлқинларда беллашдилар, дейилади ТСН хабарида.
Янги ўрганувчи жониворларга хавфсизлик учун қутқарув жилетлари берилди. Тажрибали думли сёрфингчилар уларсиз рақобатлашди.
Пировард натижада Парафина исмли ит мусобақа чемпионига айланди. Ит ўз эгаси билан бирга аллақачон жаҳон чемпионатларида қатнашган ва ҳатто мукофотларга сазовор бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter