Уханга улкан торнадо ёпирилди
Хитойнинг Хубей провинциясидаги Ухан шаҳрида юз берган торнадо оқибатида олти киши ҳалок бўлди ва 218 киши жароҳат олди, дея хабар беради шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси.
«Сўнгги маълумотларга кўра, табиий офат натижасида соат 4.30 га қадар олти киши ҳалок бўлгани, 218 киши жароҳат олгани, 27 та уй вайрон бўлиб, 400 та уй, иккита минорали кран ва вақтинчалик иншоотлар… тахминан 8 минг квадрат метр майдон зарар кўргани маълум бўлди», дейилади хабарда.
Шаҳар ва вилоят ҳокимияти қурбонлар сонини камайтириш учун қидирув-қутқарув ишларини бошлаб юборган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter