Озарбайжон биринчи президенти оламдан ўтди

Озарбайжоннинг биринчи президенти Аяз Муталибов 83 ёшида вафот этди.
Мамлакат социал-демократик партияси раҳбари Арал Ализоданинг айтишича, Муталибов узоқ давом этган касалликдан вафот этган.
Муталибов 1938 йил Бокуда туғилган. Йиллар давомида Озарбайжонда раҳбарлик лавозимларида ишлаган. 1990-91 йилларда Озарбайжон ССР президенти, 1991-92 йилларда мустақил Озарбайжон президенти лавозимларида ишлаган.
Президентликдан сўнг бир муддат Москвада истиқомат қилган. Фақат 2010 йилдагина Озарбайжонга қайтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter