Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Улкан тимсоҳ балиқчилар кўз ўнгида икки акулани еб ташлади (видео)

Улкан тимсоҳ балиқчилар кўз ўнгида икки акулани еб ташлади (видео)

Австралияда улкан тимсоҳ балиқчилар кўз олдида улар тутган акулани еб қўйди, дея хабар беради Network 10 телеканали. 

Австралиялик Ивонн Палмер Шимолий Квинсленднинг Кардуэлл шаҳрида содир бўлган воқеани видеога олган. Балиқчилар океан соҳилида ов қилаётганда, уларнинг ёнида улкан тимсоҳ пайдо бўлади. Тимсоҳ бирдан қирғоққа чиқади, одамлар тутиб олган иккита акулани шу ернинг ўзида еб қўйган.

«Бу мен кўрган энг катта тимсоҳ», - дейди Палмер.

Ҳайвон акулаларни еб бўлгач, яна сувга тушиб кетган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг