Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украинанинг энг йирик савдо ҳамкори ким? Бу АҚШ ёки Европадан эмас

Украинанинг энг йирик савдо ҳамкори ким? Бу АҚШ ёки Европадан эмас

Январь-апрель ойлари натижаларига кўра, Хитой Украинанинг энг йирик савдо ҳамкорига айланди. Хитойдан мамлакатга етказиб берилган маҳсулот ҳажми пул кўринишида 4,2 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда Украина давлат божхона хизмати хабарида айтилади.

Экспортчилар орасида иккинчи ўринни 2024 йилнинг дастлабки тўрт ойида Украина бозорига 2,3 миллиард долларлик маҳсулот жўнатган Полша эгаллади. Биринчи учликни Германия эгаллаб, унинг мамлакатга экспорти 1,8 миллиард долларни ташкил этди.

Украинага бошқа мамлакатлардан етказиб берилган умумий маҳсулот ҳажмининг 65 фоизини машиналар, ускуналар ва транспорт, кимё маҳсулотлари ва ёқилғи ташкил этди.

Украина товарларининг асосий импортчилари Полша (1,3 миллиард доллар), Хитой (1,2 миллиард доллар) ва Испания (1,1 миллиард доллар) бўлди. Харидларнинг асосий қисми озиқ-овқат маҳсулотлари, металлар ва минерал маҳсулотларга тўғри келди.

Таъкидлаш керакки, 2022 йил февралда уруш бошлангач Украина асосий савдо ҳамкорларидан бири бўлган Россия билан барча иқтисодий алоқаларни тўхтатди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг