Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украинанинг энг бой кишиси Россияни судга берди

Украинанинг энг бой кишиси Россияни судга берди

Forbes маълумотларига кўра, Украинанинг энг бой кишиси Ринат Aхметов Россия томонини судга берди. 

Aхметов Россия эгаллаб олган Донецк ва Луганск вилоятларида йўқотилган активлари учун товон тўлашни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Aхметовнинг сармоявий гуруҳи матбуот хизмати маълумот берган.

«Aхметов инвестор сифатида Россиядан фаолиятга аралашиш ёки активлар ва инвестицияларни экспроприация қилиш натижасида унга етказилган барча зарарлар учун товон ундиришни талаб қилади», — дейилади хабарда.

Тадбиркор 2014 йилдан бошлаб Россиядан барча йўқотишлар учун товон ундирмоқчи.

Forbes Ukraine маълумотларига кўра, 2022 йил охирига келиб, Aхметовнинг бойлиги 13,7 миллиард доллардан 4,4 миллиард долларгача қисқарган, аммо у энг бой украиналик бўлиб қолмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг