Украинанинг биринчи президенти: «Донбасс энди бошқа мамлакат»
Украинанинг биринчи раҳбари Леонид Кравчукнинг фикрича, Донбассда энди ҳолат «аввалгидек бўлмайди». «У энди бошқа мамлакат» дея маълум қилган Кравчук «ZIK» телеканали жонли эфирида гапираётиб.
Сиёсатшуноснинг фикрича, минтақада ҳокимиятга ким келишидан қатъи назар, ҳудуд кўпроқ эркинлик ва ҳуқуқлар талаб қилади. Шунинг учун, расмий Киев вазиятни ўз-ўзидан ҳал бўлишини кутиши жуда қийин.
2014 йил Украинада талотўплар бошлангач, мамлакат шарқидаги Донецк ва Луганск вилоятлари ўзини мустақил дея эълон қилганди. Украина ҳукумати Россияни мазкур вилоятларга ҳарбий кўмак беришда айбласа, Кремл ўз навбатида бу айбловни асоссиз деб ҳисоблайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter