Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украинани тарк этганлар сони 5,5 миллиондан ошди

Украинани тарк этганлар сони 5,5 миллиондан ошди

Фото: «NewsMaker»

Россия ҳарбий юриш бошлаган 24 февралдан бери 5,5 миллиондан ортиқ киши Украинани тарк этди. Бу ҳақда БМТнинг Қочқинлар масалалари бўйича олий комиссари бошқармаси маълумот берди.

Украин қочқинлари йўл олган мамлакатлар.
Харита: БМТнинг Қочқинлар масалалари бўйича олий комиссари бошқармаси

Қайси мамлакатга қанча украиналик қочқин кетган?

  • Польша — 3 056 826
  • Руминия — 825 874
  • Россия — 681 156
  • Венгрия — 530 157
  • Молдова — 447 604
  • Словакия — 379 447
  • Беларус — 25 002

Бундан ташқари, 18 февралдан 24 февралга қадар Донецк ва Луганск вилоятларидан 103 минг киши Россияга кетган.

БМТ маълумотларида февраль ойида 653 мингдан зиёд, мартда салкам 3,4 млн, апрелда 1,5 млн дан зиёд инсон Украинадан чиқиб кетгани кўрсатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг