Украиналик генерал снайпер учувчи вафот этди
Украинанинг энг тажрибали жанговар учувчиларидан бири, генерал Станислав Павлович ҳалок бўлди. Бу ҳақда Украина Қуролли кучларининг «Ғарбий» ҳаво қўмондонлиги маълум қилди.
69 ёшли Павлович снайпер учувчиси бўлган, ўз фаолиятини оддий учувчи сифатида бошлаган ва бомбардимончи авиация полкининг командири даражасига кўтарилган. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, Павлович сўнгги йилларда Су-24 бомбардимончи самолётини бошқарган ягона украиналик генерал эди. Унинг ўлими сабаблари маълум қилинмаган.
Аввалроқ Military Watch Magazine журнали Украина қуролли кучлари уриб туширилган малакали учувчиларнинг йўқотилишининг ўрнини тўлдира олмайди, деган хулосага келганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter