Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украинада юқори мартабали генерал ҳалок бўлди

Украинада юқори мартабали генерал ҳалок бўлди

Бир қанча рус ва украин манбалари 14-армия корпуси қўмондони ўринбосари, генерал-майор Владимир Завадскийнинг ўлими ҳақида хабар берди.

Генерал-майор Завадскийнинг ўлими ҳақидаги биринчи хабарлар 28 ноябр куни кечқурун Москва қўшма қуроллар қўмондонлик мактабининг ёпиқ суҳбатларида пайдо бўлди.

Мактаб битирувчиларидан бири Москва вақти билан тахминан 14:30да генерал жанговар зонада бўлганида минага учрагани ҳақида ёзган. Ҳодиса Харков вилоятининг Изюм шаҳри яқинида содир бўлган. 

Агар Завадскийнинг ўлими ҳақидаги хабарлар тасдиқланса, у Россия Украинага бостириб кирганидан бери ҳалок бўлган еттинчи рус генералга айланади.

Рус расмийлари ҳозирча Завадский ўлими юзасидан баёнот берганича йўқ. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг