Украинада тинч аҳоли колоннаси ракета ҳужумига учради. Қурбонлар кўп
Украинанинг эгаллаб олинган ҳудудига чиқиш-кириш учун транспорт воситалари ва фуқароларнинг тўпланиш нуқтасига ракета зарбалари амалга оширилган. Бу ерда ўз қариндошларини кузатиб келаётган тинч аҳоли вакиллари бўлгани айтилмоқда.
Гуманитар карвон ўққа тутилиши натижасида Запорожье шаҳридаги шифохоналарга 62 киши етказилди, уларнинг аҳволи аниқланмоқда, дея хабар берди вилоят полицияси.
Айни вақтда Украина Бош прокуратураси 25 киши ҳалок бўлгани ва 50 га яқин киши жароҳатлангани ҳақида хабар берган.
Президент Владимир Зеленский сўнгги 24 соат ичида Украина шаҳарлари оммавий ва шафқатсиз ўққа тутилаётганини қайд этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter