Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украина Россияга жавоб зарбасини берди

Украина Россияга жавоб зарбасини берди

Кеча 14 октябрь куни тунда Украина Қуролли Кучлари Россиянинг Белгород вилоятига АҚШ томонидан етказиб берилган AGM-88 HARM антирадар ракеталари билан зарба берди.

Қайд этилишича, Украина томон учирилган бир нечта ракеталар иссиқлик электр станциясига келиб тушган. Шаҳарда электр билан боғлиқ муаммолар мавжуд.

«Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бош бошқармаси бошлиғи Сергей Потапов, менинг ўринбосарим Константин Полежаэв, уй-жой коммунал хўжалиги вазири Алексей Ботвиниэв, Белгород шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Валентин Демидов ва барча оператив хизматлар. Оқибатларини имкон қадар тезроқ бартараф этишга ҳаракат қиламиз. Захира манбага ўтишнинг тахминий вақти тўрт соатгача. Сув таъминоти нормаль, насослар бошқа электр тармоқларига ўтди», — дейди губернатор Гладков.

Россия оммавий ахборот воситаларининг хабар қилишича, Украина Қуролли Кучлари Белгород вилояти ҳудудига жами 100 дан ортиқ ракета учирган. Таъкидланишича, Россия чегарадош ҳудудида қарийб олти ой давомида бундай шиддатли ҳужумлар содир бўлмаган.

Маълумот учун, 10 октябрь куни Россия денгиздан туриб Киевга ракета зарбаси берган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг