Украина: Россия қақшатқич йўқотишларга учради
Украина Бош штаби маълумотларига кўра, икки кунлик осойишталикдан сўнг Россия армияси Донецк вилоятидаги Aвдеевка ҳудудида ҳужумларни қайта бошлаган.
«Aвдеевка йўналишида душман ҳужум операцияларини қайта бошлади ва ҳудудни ўраб олишга уринишлардан воз кечмаяпти», деб ёзади Украина ҳарбийлари.
Украина Қуролли Кучлари маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида фронтнинг бутун узунлиги бўйлаб Россиянинг 120 та зирҳли техникаси, 55 та танки ва 29 та артиллерия тизими йўқ қилинган. (Ушбу маълумотни аниқ тасдиқлашнинг иложи йўқ)
Бундан ташқари, Украина Бош штаби россиялик хизматчиларнинг катта миқёсдаги йўқотишларини эълон қилди: кунига, унинг ҳисоботига кўра, россиялик қурбонлар 1380 кишини ташкил этди.
Россия Мудофаа вазирлиги Aвдеевка ҳудудидаги вазият ҳақида ҳозирча хабар бермаган. Кремлга яқин нашрлар эса фақат Украинанинг йўқотишлари ҳақида бонг урмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter