«Украина қарши ҳужумга ўтишга тайёр» – НАТО бош котиби
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг фикрича, Киев ҳозирда Украина ҳудудларини рус босқинчиларидан озод қилиш учун етарлича ҳарбий салоҳиятга эга.
«НАТО мисли кўрилмаган ёрдам кўрсатмоқда. Ишончим комилки, Украина энди босиб олинган ҳудудларни озод қилиш учун етарли имкониятларга эга», – деган НАТО бош котиби Ослода ўтказилган НАТО ташқи ишлар вазирларининг норасмий учрашуви якунлари бўйича брифинг чоғида.
Шунингдек, Столтенбергнинг қўшимча қилишича, НАТО иттифоқчилари Украинага узоқ муддатли хавфсизлик тизимини яратишда ёрдам беришлари керак.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter