Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украина бош қўмондони 10 нафар генерални бўшатди, яна бири ўзини отиб қўйди

Украина бош қўмондони 10 нафар генерални бўшатди, яна бири ўзини отиб қўйди

Валерий Залужний Россия билан уруш бошланганидан бери 10 генерални ишдан бўшатди, яна бири ўзини отиб қўйди. Бу ҳақда Украина қуролли кучлари бош қўмондони «The Economis»га берган интервьюсида маълум қилди.

«Ҳар қандай вазиятда ҳам инсон бўлиб қолиш энг муҳими. Уруш бошланганидан бери мен ўнта генерални ишдан бўшатганман, чунки улар буни уддалай олмадилар. Яна бири ўзини отиб қўйди», деди у.

Аввалроқ Украинадаги урушда қўмондонлик қилган бир нечта рус генераллари ҳам бўшатилгани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг