Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украина армияси учун Starlink интернет тармоғи ҳам ўчириб қўйилиши мумкин

Украина армияси учун Starlink интернет тармоғи ҳам ўчириб қўйилиши мумкин

Илон Маскнинг SpaceX компаниясига тегишли Starlink сунъий йўлдош интернет тармоғи Украина армияси учун ўчириб қўйилиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Марко Рубио маълум қилган.

У Украина армияси учун Starlink интернет тармоғидан фойдаланишни чеклаб қўйиш имкониятларини Илон Маск билан муҳокама қилишини айтган.

Эслатиб ўтамиз, 28 феврал куни Оқ уйнинг Овал хонасида бўлиб ўтган Трамп ва Зеленский учрашуви муваффақиятсиз тугаган эди. Шундан сўнг АҚШ томони Украина раҳбариятига, «тинчлик тарафдори»га айланмагунича, турли томондан босим ўтказишда давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг