Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Антарктида соҳилларида инсоният цивилизациясига хавф солувчи таҳдид пайдо бўлди

Антарктида соҳилларида инсоният цивилизациясига хавф солувчи таҳдид пайдо бўлди

Фото: «Zen.yandex.com»

АҚШда Орегон штати университети олимлари биринчи марта Антарктикада денгиз тубидан метан фаол сизиб чиқаётганини аниқлашди. Бу ҳақда «Proceedings of the Royal Society B: Biological Sciences» журналида чоп этилган мақолада хабар берилган.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, Антарктида соҳилларида океан тубида жуда кўп миқдорда метан бор. У чўкинди жинслар остида кўмилиб қолган сув ўтлари чириши натижасида ҳосил бўлган. Метан кучли иссиқхона гази сифатида хавф туғдиради. Глобал исиш пайтида денгиз туби юзасида сув қатлари қизий бошлайди. Бу газ чиқишига ёрдам беради. Тадқиқотчилар атмосферага шу даражада кўп метан чиқиб, сайёра замонавий цивилизация ҳаётига мос келмайдиган ҳароратгача қизиб кетишидан хавотирда.

Ушбу ҳолатда метан чиқиши океан қизиши билан боғлиқ эмас. Лекин ҳақиқий сабаби номаълумлигича қолмоқда. Олимлар, шунингдек, одатда сув тубида чиқадиган метанни юта бошлайдиган микроблар йўқлигини ҳам қайд этишган. Бу иссиқхона газининг тўғридан-тўғри атмосферага чиқиб кетишига олиб келади. Агар микроорганизмлар ўша жойга жуда тез етиб бормаса, кўп миқдорда метан чиқишининг олдини олишга улгуролмай қолиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг