Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Турмушга чиқишдан бош тортган ҳинд актрисасини пичоқлаб кетишди

Турмушга чиқишдан бош тортган ҳинд актрисасини пичоқлаб кетишди

Фото: «Hindustan Times»

Ҳиндистонда бир одам таниқли актриса Мальви Мальхотрани унга турмуш чиқишдан бош тортгани учун пичоқлади. Бу ҳақда «Hindustan Times» нашри хабар берган.

Ҳодиса 26 октябрь, душанба куни Мумбай шаҳридаги қаҳвахоналардан бирининг ёнида содир бўлди. Нашрнинг ёзишича, актриса ҳужум қилган Кумар Махипал Сингх билан бир йилча таниш бўлган. Яқинда йигит қизнинг қўлини сўраган, лекин Мальхотра унга рад жавобини берган. Йигит у билан гаплашиб, қарорини ўзгартиришга уринган, бироқ қиз унга эътибор ҳам бермаган. Шунда йигит қизга пичоқ билан уч марта жароҳат етказиб, ўзининг «Audi» машинасида ғойиб бўлган.

Жабрланувчи шу заҳоти шифохонага ётқизилган: унинг ошқозони билан иккала қўли жароҳатланган. Ҳозирги вақтда шифокорлар Мальхотранинг аҳволини барқарор деб баҳолашмоқда.

Маҳаллий полиция юз берган воқеа юзасидан тергов ҳаракатларини бошлаб юборган.

Мальви Мальхотра Ҳиндистонда «Парвоз» ва «Милан отели» телесериаллари билан танилган, дея таъкидлайди «360» телеканали.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг