Туркманистонда янги Арқадағ шаҳри қурилди
Туркманистонда илк «ақлли» — Арқадағ шаҳри очилади. У «ақлли шаҳар» концепцияси асосида қурилган. Ташаббус собиқ президент Гурбангули Бердимуҳамедовга тегишли.
Давлат раҳбари Сердар Бердимуҳамедов тегишли қарорни Аркадаг шаҳрида бўлиб ўтган ҳукумат йиғилишида имзолади.
Арқадағ шаҳри Ашхободдан 30 километр жануби-ғарбда жойлашган. Унинг қурилиши тўрт йил аввал ўша пайтдаги президент Гурбангули Бердимуҳамедов ташаббуси ва иштирокида бошланган эди. У мамлакатда экологик тоза транспортга эга биринчи «ақлли» шаҳарни қуришни режалаштирган. Шунингдек, Арқадағда «ақлли» автотураргоҳлар, қуёш панеллари, шамол турбиналари ва бошқалар бўлади.
Қурилиш 3,3 миллиард долларга тушди. Бу фақат биринчи босқичи. Иккинчи босқич қурилиши ҳам режалаштирилган. Шаҳарда давлат архиви, шу номдаги телеканал, газета ва футбол клуби фаолият юритмоқда.
Арқадағнинг очилиши 29 июн, Туркман халқи миллий етакчиси, Туркманистон Халқ кенгаши раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг туғилган кунида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter