Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркманистонда «Хизмат кўрсатган ит боқувчи» фахрий унвони таъсис этилди

Туркманистонда «Хизмат кўрсатган ит боқувчи» фахрий унвони таъсис этилди

Туркманистон парламенти томонидан «Хизмат кўрсатган ит боқувчи» ҳамда «Халқ итбоқари» фахрий унвонларини таъсис этиш тўғрисидаги қонун лойиҳалари қабул қилинди. Бу ҳақда «Turkmenportal»га «Ремблер» хабар берди.

Маълум қилинишича, тегишли қонунлар Туркманистон мажлиси томонидан навбатдаги йиғилишда қабул қилинган. Мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ушбу фахрий унвонларнинг кўринишларини шахсан тасдиқлаган.

Туркманистон парламентининг таъкидлашича, дунёда тарихий ва маданий меросни сақлаш ва оммалаштириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Туркман алабайи ёки бўри ити Туркманистоннинг миллий бойлиги ҳисобланади. Расмий рухсатсиз уни хорижга экспорт қилиш тақиқланган.

Аввалроқ Туркманистонда Бердимуҳамедов алабай ити шарафига мамлакатда янги байрам жорий этгани ҳақида хабар қилган эдик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг