Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркиядаги мудофаа заводида кучли портлаш юз берди. Қурбонлар бор

Туркиядаги мудофаа заводида кучли портлаш юз берди. Қурбонлар бор

Туркия ғарбида жойлашган Балиқесир шаҳридаги мудофаа заводида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда CNN Türk телеканали хабар бермоқда.

«Балиқесир губернатори Исмоил Устаўғлининг маълум қилишича, Кареса вилоятидаги портловчи моддалар ишлаб чиқарувчи заводда юз берган портлаш оқибатида 12 киши қурбон бўлган, яна 3 киши жароҳатланган», — дейилади хабарда.

Бундан ташқари, вилоят расмийлари вайроналар остида яна одамлар қолган-қолмаганини аниқлашга ҳаракат қилмоқда. Ҳозирда портлаш сабаблари ўрганилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг