Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркиядаги аянчли зилзила қурбонлари сони 50 мингдан ошди

Туркиядаги аянчли зилзила қурбонлари сони 50 мингдан ошди

Туркияда февралдаги зилзила қурбонлари сони 50 минг кишидан ошди.Бу ҳақда Milliyet нашри Табиий офатлар оқибатларини бартараф етиш бошқармаси (AFAD) раҳбари Юнус Сезерга асосланиб хабар берди.

Унга кўра, 50 096 киши табиий офат қурбони бўлган, 107 204 киши жароҳатланган.

Aввалроқ зилзилаларда 49 589 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди. Туркия вице-президенти Фуат Октайнинг айтишича, ҳалок бўлганлар орасида 6600 дан ортиқ хорижлик бор.

Эслатиб ўтамиз, 6 феврал куни Туркиянинг жануби-шарқида 7,7 ва 7,6 магнитудали иккита кучли зилзила содир бўлди, ушбу силкинишлар қўшни мамлакатларда, жумладан Сурияда вайронагарчиликларга олиб келди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг