Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда сайёҳларни олиб кетаётган иккита ҳаво шари қулаб тушди

Туркияда сайёҳларни олиб кетаётган иккита ҳаво шари қулаб тушди

Фото: Bild

Туркиянинг Кападокия вилояти ранг-баранг шарлари билан машҳур. Кеча, Аксарай вилоятида иккита ҳаво шари қулаб тушиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 12 киши жароҳатланди.

ОАВ маълумотларига кўра, ҳаво шарларидан бирининг 37 ёшли учувчиси ҳалок бўлган: у қўниш вақтида сават остида қолиб кетган. Йўловчилар Индонезиядан бўлганлиги айтилмоқда.

Воқеа жойига зудлик билан полиция, қутқарувчилар ва ўт ўчирувчилар етиб келган. Жабрланганлар яқин атрофдаги шифохонага етказилган. Берилган маълумотларга кўра, улар енгил жароҳатлар олган ва ҳозирда уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, ҳаво шарлари машҳур Ихлара водийсида эрталаб соат 5 да парвозни бошлаган. Тахминан эрталаб соат 7 ларда шамолнинг кескин ва кучли ўзгариши, бу иккала бахтсиз ҳодисага сабаб бўлган деб тахмин қилинмоқда. 

Ҳаво шарларининг қайси баландликдан қулагани ҳозирча номаълум.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг