Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда мактаб ўқувчиларини олиб кетаётган автобус ҳалокатга учради

Туркияда мактаб ўқувчиларини олиб кетаётган автобус ҳалокатга учради

Фото: «РИА Новости»

Туркиянинг шимолий-ғарбидаги Кожаэли вилоятида автобуснинг ҳалокатга учраши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, 17 киши яраланди.

Туркиянинг шимолий-ғарбидаги Кожаэли вилоятида автобуснинг ҳалокатга учраши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, 17 киши яраланди. Бу ҳақда «РИА Новости» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Автобус Истанбулдаги Оқсарой шаҳридан ўқувчиларни авиашоуга олиб кетаётган бўлган. Ҳалок бўлганлар: бир ўқувчи ва бир ўқитувчи. Тан жароҳати олганлар шифохонага етказилган.

Авария юзасидан суриштирув ишлари бошланган.

Дастлабки маълумотларга кўра, аварияга автобуснинг шинаси ёрилиши сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг